Дунёнинг энг бой одами қарийб 28 млрд долларлик сўровнома ўтказмоқда

Олам

image
Маск инсониятни қутқариш учун Tesla акцияларини сотмоқчи north_east

Маск инсониятни қутқариш учун Tesla акцияларини сотмоқчи

Америкалик миллиардер Илон Маск Twitter’даги саҳифаси кузатувчиларига сўровномада иштирок этиш орқали ўзи эгалик қилувчи Tesla компаниясининг 10 фоиз акцияси тақдирини белгилашни таклиф қилди. У сўровнома натижасига кўра йўл тутишга ваъда берган.

Сайёрадаги энг бой миллиардер қимматли қоғозларни сотиш солиқ тўлашнинг ягона йўли эканлигини айтган.

“Сўнгги вақтларда фойдаланилмаган даромад солиқлардан бўйин товлаш усули экани ҳақида кўп гапирилмоқда. Шунинг учун мен Tesla акцияларининг 10 фоизини сотишни таклиф қиламан. Сиз буни қўллаб-қувватлайсизми?”, деган Маск.

Сайёрадаги энг бой миллиардернинг таъкидлашича, қимматли қоғозларни сотиш солиқ тўлашнинг ягона йўли. Чунки маош ёки бонуслар олмайди.

Тошкент вақти билан соат 13:45 ҳолатига кўра, сўровда 2,66 млн киши иштирок этган. Уларнинг 56,4 фоизи акцияларни сотишга, 43,6 фоизи бу фикрга қарши овоз берган. Сўров тугашига 8 соат қолган.

Февраль ойи ҳолатига кўра, Маск Tesla’нинг 227 миллион акциясига эгалик қилади. Жума кунги савдолар якунидаги нархдан келиб чиққан ҳолда унинг 10 фоиз улушининг қиймати тахминан 27,8 миллиард долларни ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск

Баҳолаганлар

557

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг