Илҳом Алиев Москвага борди (видео)
Олам
−
22 Апрель
4734Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бугун, 22 апрель куни амалий ташриф билан Москвага борди. Бу ҳақда Озарбайжон давлати раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ташриф Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.
“Москванинг “Внуково-2” аэропортида Президент Илҳом Алиевни Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди”, дейилади хабарда.
Кремль матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф доирасида Алиев Путин билан учрашади. Унда Россия-Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг асосий масалаларини кўриб чиқиш ҳамда долзарб минтақавий муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашиш режалаштирилган.
Икки давлат раҳбарлари Илҳом Алиевнинг отаси (ўша пайтдаги СССР Вазирлар Совети раисининг биринчи ўринбосари, кейинчалик Озарбайжон президенти бўлган) Ҳайдар Алиев раҳбарлигида бунёд этилган Байкал-Амур магистралининг қурилиши фахрийлари билан учрашади. Бу йил магистраль темирйўл қурилишига 50 йил тўлди.
Кремль воизи Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, давлат раҳбарларининг суҳбати ишчи нонушта устида давом этади. Песков Москванинг Италия ва Туркиядан кейин Бакунинг учинчи муҳим савдо шериги эканлигини эслатди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия тинчликпарвар кучлари Озарбайжон таркибидаги Қорабоғ ҳудудидан чиқиб кета бошлаганди. Кейинчалик Қорабоғ можароси ҳудудида ўт очишни тўхтатиш ва ҳарбий амалиётларни кузатиш бўйича Россия-Туркия қўшма маркази ўз ишини якунлаётгани маълум қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь