Икки вилоятда иш ва ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

3-саҳифа

image

Қашқадарё ва Навоийда пул эвазига иш ва ўқишга жойлаштириб қўйишни таклиф қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди. 

Маълум қилинишича, департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда  Д.Н. фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “Шўртангаз кимё мажмуаси” МЧЖнинг қурилиш ва таъмирлаш бошқармасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилгани аниқланган. Ушбу шахс жами пуллардан бўнак сифатида 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ч.C.” МЧЖ раҳбари фуқаро Н.А.ни Қарши шаҳар Ахборот технологиялари ва менежмент университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 12 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади департаментнинг хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё ва Наманганда пул эвазига ишга жойлаштириб қўйишни таклиф қилган шахслар қўлга олинганди.

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Навоий Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made