Икки Президент Путиннинг таклифини қабул қилди

Олам

image

Аввалроқ, Россияда коронавирус пандемияси сабаб қолдирилган Ғалаба паради жорий йилнинг 24 июнь куни ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ҳар йили Москвадаги Ғалаба парадида бошқа давлатлар раҳбарлари иштирок этади. Жорий йилда ҳам бу анъанадан воз кечилмайди. РИА Новости агентлигининг хабар беришича, ҳозиргача Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Молдова Президенти Игорь Додон Москвага келишга розилик берган.

Маълумот учун, бу йилги Ғалаба парадида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши тахмин қилинаётганди. Аммо бу бўйича ҳозирча расмий хабар берилмаган.

РФ Президент Владимир Путин Ғалаба парадни 24 июнь куни ўтказиш бўйича Мудофаа вазири Сергей Шойгуга кўрсатма берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғалаба паради

Баҳолаганлар

644

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг