Икки ой ичида хориждан 34 бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
04 Октябрь
2374Ўтган икки ойда хорижда қаровсиз қолган 34 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, октябрь ойининг дастлабки кунларида Ички ишлар, Ташқи ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган яна 4 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Уларнинг 3 нафари Туркиядан, 1 нафари Россиядан олиб келинган.
Билдирилишича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан болаларни жойлаштириш ва уларни оилаларига ёки яқин қариндошларига қайтариш бўйича тезкор чоралар кўрилган. Хусусан, 2 нафари ота-онасига, 1 нафари холасининг васийлигига топшириш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шунингдек, бир нафар бола бўйича вазият баҳоланмоқда ва онаси Россиядан қайтгунигача вақтинчалик васийликни расмийлаштириш учун яқин қариндошлари аниқланмоқда.
Маълумот учун, август-сентябрь ойларида хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 34 нафар бола Ўзбекистон Республикасига қайтарилган. Йил бошидан бери жами 89 нафар Ўзбекистоннинг вояга етмаган фуқаролари қайтарилди.
Қайд этилишича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан уларга ўзларининг яшаш манзилига яқин “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан бир қатор ижтимоий хизматлар, жумладан, болаларнинг ўзлари ва уларнинг оила аъзоларига психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда қаровсиз қолиб кетган 3 бола Ўзбекистонга қайтарилганди.
LiveБарчаси