Икки машина орасида қолиб кетган 3-синф қиз вафот этди
3-саҳифа
−
08 Октябрь 2021
7745Наманганда бир-бири билан тўқнашган М-412 ва Nexia-2 румсумли автомобиллари орасида қолиб кетган 3-синф ўқувчиси вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 4 октябрь куни тахминан соат 18:30 ларда Бурилма-Учқўрғон йўлининг 7-километрида Учқўрғон тумани Ўлжатўпи МФЙ ҳудудида содир бўлган.
Маълум қилинишича, 3-синф ўқувчиси М-412 русумли автомобиль ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи йўлига чиқиб кетган. Шу сабаб ҳайдовчи ҳаракат йўналишини ўзгартириб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Nexia-2 русумли автомобиль билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида икки машина орасида қолиб кетган пиёда оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь