Икки авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди
Жамият
−
02 Октябрь
15402Flynas ва Qeshm Air авиакомпаниялари Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва Эрон устидаги ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилиши муносабати билан Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Бугун, 2 октябрь куни қуйидаги рейслар бекор қилинди:
- Flynas авиакомпаниясининг KNE633/634 Жидда – Тошкент – Жидда ва KNE651/652 Жидда – Наманган – Жидда йўналишида;
- Qeshm Air авиакомпаниясининг QSM2143/2142 Теҳрон – Тошкент – Теҳрон йўналишида.
Билдирилишича, ушбу рейслар ҳақида батафсил маълумот олиш учун авиакомпания вакилларига мурожаат қилиш тавсия этилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 октябрь куни кечқурун Эрон Исроилга ракеталар билан зарба берганди. Исроил армияси радиоси Эрондан Исроилга 200 га яқин ракета учирилганини айтди. Кейинроқ Исроил ҳарбийлари аниқ овоз чиқариб, аҳоли ўз бошпаналарини эркин тарк этишларини билдирди. Исроил Эронга "оғриқли жавоб" беришга ваъда берди. Исроил нашрлари армия бугун, 2 октябрь куни тунда бутун Яқин Шарқ бўйлаб кучли зарба бериши кутилаётганини ёзди.
1 октябрь куни HY304 Тель-Авив - Самарқанд - Тошкент йўналишидаги авиақатнов мажбурий кечиктирилди. Қозоғистон авиакомпанияларига Эрон ҳаво ҳудуди орқали парвоз қилмаслик тавсия қилинди.
LiveБарчаси