Тель-Авив – Самарқанд – Тошкент авиақатнови мажбурий кечиктирилди

Жамият

image

Тель-Авив – Самарқанд – Тошкент йўналишидаги авиақатнов мажбурий кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди. 

Маълум қилинишича, Яқин Шарқ ҳудудида вазиятнинг кескинлашуви ва Яқин Шарқ ҳаво ҳудудининг бир қисмининг ёпилиши, шунингдек, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун  2024 йил 1 октябрь куни HY304 Тель-Авив - Самарқанд - Тошкент йўналишидаги авиақатнов мажбурий кечиктирилди. 

Самарқандга етиб келиш тахминий вақти маҳаллий вақт билан соат 4:40 (2 октябрь)

Тошкентга етиб келиш тахминий вақти маҳаллий вақт билан 6:35 (2 октябрь)

Маълумот учун, Эрон кеча, 1 октябрь куни кечқурун Исроилни йирик ракета ҳужумига учратди. ЦАХАЛ исроилликларни Эрон ракеталарини учираётгани ҳақида огоҳлантирди.

У мамлакат аҳолисини “ҳушёр бўлишга ва орқа қўмондонлик кўрсатмаларига қатъий амал қилишга” чақирди. Исроил бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Мамлакат устидаги ҳаво ҳудуди ёпилди.

Бу ҳужумни тарихдаги энг йирик ҳужум деб атаган Исроилнинг "The Jerusalem Post" газетасига кўра, Исроилга жами 500 га яқин ракета учирилган. Ушбу маълумотлар ҳали расман ўз тасдиғини топмаган.

Исроил бу ракета ҳужумига “оғриқли жавоб” беришга ваъда берди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси томонидан Исроил давлатида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳозирги вақтдаги интенсив ракета отишмалари муносабати билан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўриш қатъий тавсия қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тель-Авив - Самарқанд - Тошкент авиақатнови

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар