ИИБдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум ўз жонига қасд қилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Ички ишлар бошқармасига қарашли вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган 23 яшар эркак ўз жонига суиқасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 17 июнь куни соат 01:00 ларда Бекобод шаҳар Ички ишлар бошқармаси вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган 2000 йилда туғилган А.С. ҳибсхона камерасидаги панжарага чойшаб боғлаб, ўзини осган. Шу жараёнда у камерадошлари томонидан қутқариб қолинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИБ суиқасд ҳибсхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг