ИИББ Юнусободдаги масжидда содир бўлган воқеага изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда “Юнусободда масжидлардан бирида бўлган ҳолат экан” сарлавҳали видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Қайд этилишича, кеча, 26 ноябрь куни Юнусобод туманида ўтказилган жума намози давомида имом-хатиб бир йигит Исломни қабул қилиб, мусулмон бўлмоқчи эканлигини маълум қилади.

Сўнг йигитга сўз берилган. У жамоатга рус тилида мурожаат қилади. Кўпчилик унинг сўзларини тўғри тушунади, аммо бир эркак ҳолатга норозилик билдиришни бошлайди. Масжиддаги айрим кишилар уни кўчага олиб чиқадилар.

Маълум бўлишича, ушбу шахс – 41 ёшли А. исмли фуқаро бўлиб, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида ҳисобда турар экан. Кейинчалик у тиббиёт муассасасига даволаниш учун жойлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

масжид

Баҳолаганлар

2736

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг