Ички ишлар вазирига ҳам янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Бугун, 8 август куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Маълум қилинишича, Даврон Абитович Назармуҳамедов бундан буён Ички ишлар вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритади. Тайинловга қадар у Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлган. 

Маълумот учун, генерал-майор Даврон Назармуҳамедов 1975 йил 10 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1992-1996 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида ўқиган. 

1996-1998 йилларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими тезкор вакили;

1998-1999 йилларда Собир Раҳимов тумани Ички ишлар бошқармасининг коррупция, рэкет ва терроризмга қарши кураш бўлими тезкор вакили;

1999-2002 йилларда Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими ўта муҳим ишлар бўйича катта тезкор вакили;

2002-2006 йилларда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғининг ўринбосари, бошлиғи;

2006-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

2010-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

2014 йил Ўзбекистон Республикаси президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчисининг ўринбосари;

2014-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;

2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси президентининг кадрлар сиёсати бўйича давлат маслаҳатчиси;

2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган. 

2019 йилдан бугунга қадар эса Хоразм ИИБ бошлиғи сифатида ишлаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Фарғонада бўлиб ўтган Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида Ички ишлар вазири ўринбосари Нажмиддин Тўрахўжаев лавозимидан озод қилинганди. Шунингдек, вазирнинг яна бир ўринбосари Азизбек Икромов Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг