Гвардиола де Брюйнега Бундеслигадан ўринбосар топди

Спорт

image

“РБ Лейпциг”нинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Хави Симонс “Манчестер Сити”нинг эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда “El Nacional” хабар берди.

Манбага кўра, инглиз клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола 21 ёшли футболчини Кевин де Брюйнега ўринбосар сифатида кўрмоқда. Немис клуби ўз футболчиси учун 100 миллион евродан кўпроқ маблағ олишни мақсад қилган. Январь ойида Симонс 80 миллион эвро эвазига ПСЖдан “РБ Лейпциг”га ўтди.

Гвардиола ҳам ярим ҳимояда авлодлар алмашинувини бошқарадиган ўйинчи қидирмоқда ва Хави Симонс бу роль учун идеал номзодлардан бири. Унинг Бундеслигадаги муваффақияти, техникаси, IQ'си ва бошқа қобилияти мураббийнинг эътиборини тортди. 

Қайд этилишича, Симонс яқинда сотиб олинганига қарамай, “Лейпциг” клуб олиши мумкин бўлган катта молиявий фойда туфайли футболчини бошқа жамоага ўтказиши мумкин.

Жорий мавсумда Хави Симонс клуб миқёсида 18 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали футболчининг нархи 80 миллион еврога баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Хави Симонс де Брюйне

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг