Гусейн Гасановни кўриш учун минглаб одамлар йиғилди
Жамият
−
15 Сентябрь 2019
10125Аввалроқ, россиялик таниқли блогер Гусейн Гасанов Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 14 сентябрь куни Қўқонда ўтган I Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг очилиш маросимида иштирок этган Гасанов бугун, 15 сентябрь куни пойтахтдаги собиқ Тельмен, ҳозирги “Central Park Tashkent” маданият ва истироҳат боғида ўзбекистонлик мухлислари билан учрашди.
Учрашув соат 13:00 га белгиланганига қарамасдан, 10:00 даёқ боғ одамлар билан тўлган эди. Ташриф буюрганларнинг асосий қисми ёшлар.
“Central Park Tashkent” расмий тадбирлардаги каби Ички ишлар ходимлари томонидан ўраб олинган эди. Жамоат, қолаверса, россиялик меҳмоннинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида саҳна атрофига тўсиқлар ўрнатилган. Гасанов эса саҳна ёнигача автомобилида кириб келган. У Тошкентда автомобилни ўзи бошқарган. У ҳаракатланаётган автомобил олдида эса ИИВ ЙҲХББга тагишли хизмат автомобили йўл бошлаб борган.
Маълумот ўрнида, Гусейн Гасанов билан боғда бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг куёви – Президент хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари – Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берган эдик.
Маълум бўлишича, Гусейн Гасанов Отабек Умаровнинг таклифига биноан Ўзбекистонга келган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь