Прокурор Гусейн Гасановга 6 йил қамоқ сўради
Маданият-санъат
−
01 август 5523 2 дақиқа
Прокуратура Москванинг Пресненский район судидан блогер Гусейн Гасановга жиноий йўл билан олинган пул маблағларини легаллаштириш бўйича даъво иши юзасидан сиртдан 6 йиллик умумий тартибли колония жазосини тайинлашни сўради. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар беради.
Қайд этилишича, озодликдан маҳрум қилишдан ташқари, давлат айбловчиси унга 155 миллион рубль миқдорида жарима ва икки йилга озодликни чеклаш жазосини қўллашни сўрамоқда.
Тергов талқинига кўра, 2019-2021 йилларда Гасанов 175 миллион рублдан ортиқ солиқни тўлашдан бўйин товлаган. Солиқ қарздорлиги узилганидан сўнг ушбу модда бўйича жиноий тугатилган. Бироқ терговнинг ҳисоблашича, блогер ушбу маблағларнинг қарийб 68 миллион рубблик қисмини кўчмас мулк сотиб олиш орқали легаллаштирган.
Гусейн Гасановнинг ўзи айбини тан олмаяпти. Унинг ҳимояси тергов томонидан легаллаштирилган деб ҳисобланган маблағларнинг бир қисми қонуний келиб чиқишга эга эканини ва жиноий ният мавжудлигига ҳеч қандай далил келтирилмаганини таъкидламоқда.
Маълумот учун, Гусейн Гасанов энг машҳур рус тилли блогерлардан бири сифатида танилган. Унга кенг машҳурликни ҳажвий роликлар, қимматбаҳо автомобиллар билан ютуқли ўйинлар (гивлар), шунингдек, аввалроқ кўплаб баҳслар ва харидорларнинг эътирозларига сабаб бўлган “Миллионер фикрлаши” номли пуллик онлайн-курси олиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Москванинг Чертановский суди 2025 йилнинг 14 май куни Гасановни жиноятдан олинган даромадларни легаллаштириш иши доирасида сиртдан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарган эди. Унга Россия Жиноят кодексининг 174-моддаси 4-қисми (жиноятдан олинган даромадларни легаллаштириш) бўйича айблов қўйилган. Мазкур модда бўйича унга 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид солади.
Live
Барчаси