Гусейн Гасанов Ўзбекистонга келди
Жамият
−
13 Сентябрь 2019
13314Россиялик таниқли блогер, 25 яшар Гусейн Гасанов кеча, 12 сентябрь куни Тошкентга келди. Бу унинг Instagram саҳифасига жойлаштирган суратларидан маълум.
Маълумотларга қараганда, Гасановни Ўзбекистонга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг куёви – Президент хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари – Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров таклиф қилган. Гасанов Тошкентга йўлга чиқаркан, ижтимоий тармоқдаги саҳифасига видео жойлаштириб, “Отабек ака, кутинг” деб гапирган эди.
Кеча Тошкентга келган Гасанов пойтахтда юқори даражада қарши олинган. Ҳатто, пойтахтнинг Миробод кўчаси, “Grand Mir” меҳмонхонаси қаршисидаги мониторга блогернинг сурати билан “Гусейн Гасанов, Ўзбекистонга хуш келибсан!” деган ёзув жойлаштирилди.
Гасанов юқори мартабали меҳмонлар каби сўнгги русумдаги Mercedes-Benz автомобилида юрган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББга тегишли хизмат автомобили эса унга йўлбошчилик қилган.
Блогер Тошкентдаги “International” меҳмонхонасига жойлашган. У бугун, 13 сентябрь куни тонгда Самарқанд шаҳрига учиб кетган. Эътиборли жиҳати шундаки, Гасанов умумий рейсда эмас, балки алоҳида рейс билан, шахсий самолётда Самарқандга учган. Бу самолёт эса кимга тегишли экани маълум эмас.
Жорий йилнинг 26 август куни Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун кўплаб машҳур блогерлар Ўзбекистонга келган эди. Балки, Гасанов ҳам Қўқонда ўтаётган I Халқаро ҳунармандчилик фестивали учун Ўзбекистонга таклиф қилингандир.
Эслатиб ўтамиз, Гусейн Гасановнинг Instagram’даги саҳифасини 11,5 миллион фойдаланувчи кузатиб боради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь