Қашқадарёда энди барча беморлар шифохонада даволанади – Зойир Мирзаев
Жамият
−
04 Август 2020
8931Қашқадарё хокими айни вақтда уй шароитида даволанаётган барча беморлар эндиликда стационар шароитда даволанишини айтди. Бунинг учун вилоятда барча шарт-шароитлар яратилганлиги ҳам қайд этилди.
“Бундан кейин касаллик аниқланган фуқаролар уйда эмас, тўлиқ стационар шароитда даволанади. Ўрганишлар шуни кўрсатяптики, уйда даволанишдан кўра стационар шароитда даволаниш анча ишончли ва самарали. Қолаверса, вилоятдаги шифохоналарда коронавирусни даволаш учун ажратилган (яратилган захира ўринларидан ташқари) ўринлар сони ҳам, дори-дармон захираси ҳам етарли”, деди вилоят ҳокими.
Зойир Мирзаев карантин чоралари юмшатилиши ортидан сектор раҳбарлари ва мутасаддиларга қўлланиши зарур бўлган чоралар юзасидан кўрсатмалар берди.
Унга кўра, эндиликда ҳар бир тиббиёт муассасасида энг камида биттадан мобиль гуруҳлари ташкил қилиниши, мазкур мобиль гуруҳлар уй шароитида даволанаётган беморлар, касалликка шубҳа қилинганлар ҳолидан хабардор бўлиб туришлари лозим. Маҳалла раиси ва профилактика инспектори уларнинг рўйхатини шакллантириб, карантин ва изоляция қоидаларига қай даражада амал қилинаётганини назоратда тутишлари кераклиги айтилган.
Аввалроқ, Қашқадарёда карантин чекловлари юмшатилгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, вилоятдаги туманлар ҳокимларига эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, карантин чекловларини юмшатиш бўйича қўшимча ваколатлар берилди .
LiveБарчаси