Гулистонда 16 нафар боғча боласини Damas’да ташиган ҳайдовчи ушланди
Crime
−
11:42 584 1 minute
Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида 16 нафар боғча боласини Damas’да олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Сирдарё вилоятининг Гулистон тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларининг бирида Damas русумли транспорт воситаси 16 нафар боғча тарбияланувчисини олиб кетаётганда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тўхтатилган.
Билдирилишича, аниқланган қоидабузарлик юзасидан ҳайдовчи билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-8-моддаси (Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш)га асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
“Амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига кўра, транспорт воситасида одам сони унинг техник паспортида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлса, бундай ҳолатда одам ташиш тақиқланади. Бироқ автомобиль йўлларида айрим ҳайдовчилар томонидан ушбу талабга риоя қилмаслик ҳолатлари ҳанузгача учраб турибди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 25 нафар боғча боласини Damas’да олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланганди.
Live
All