Грузиянинг Франциядаги элчиси “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун туфайли истеъфога чиқди
Олам
−
10 Май
2552Грузиянинг Франциядаги элчиси Гоча Жавахишвили “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳаси туфайли истеъфосини эълон қилди. Бу ҳақда у Facebook'даги саҳифасида ёзди.
“Шахсан мен атрофимдаги ҳукуматда ҳам, дипломатлар орасида ҳам очиқдан-очиқ россияпараст бўладиган ҳеч кимни билмайман. Бу маълум бир мақсадга эришиш учун ўзига хос тактика бўлиши мумкин. Аммо мен эндиликда Европага қараб ҳаракат қилиш ва ўзимизни Европадан ҳимоя қилишдаги ролим ва ресурсларимни кўрмаяпман”, дея ёзган элчи.
Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси туфайли дўстлар ва хорижий ҳамкорлар билан муносабатларда юзага келган вазият ва кайфият Грузия элчиси сифатидаги миссиясини жуда қийин қилади.
“Менинг фикрим кимгадир фойда ёки зарар келтирадиган сиёсий ҳаракат сифатида қабул қилинишини хоҳламайман. Кўп иккиланишлардан сўнг, менимча, энди бардошим йўқдек туюладиган юкдан қутулмоқчиман”, дея қайд этган Жавахишвили.
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Грузия парламенти “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллаганди. Ҳужжатни 83 депутат қўллаб-қувватлади, 23 депутат қарши чиқди. Қонун лойиҳасини якуний маъқуллаш учун у учинчи ўқишда ҳам қабул қилиниши керак.
Ҳужжат ўтган йили қонун лойиҳасининг биринчи варианти муҳокама қилинганида оммавий норозиликларга сабаб бўлган эди. Грузия Президенти Саломе Зурабишвили ва мухолифат партиялари қонун лойиҳасини россияпараст деб ҳисоблаб, унга қарши чиқмоқда. Зурабишвили “хорижий агентлар” ҳақидаги қонун лойиҳаси уч ўқишда қабул қилинса, унга вето қўйишини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь