Грузиядаги курорт ресторандан 12 кишининг жасади топилди
Олам
−
16 Декабрь
7974Грузиянинг Гудаури тоғ-чанғи курортида 12 нафар ресторан ходимининг жасади топилди. Бу ҳақда Грузия Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Гудауридаги ҳинд ресторанининг иккинчи қаватида ётоқ жойи сифатида фойдаланилган хонада 12 нафар кишининг жасади топилган. Ушбу шахслар эҳтимол мазкур объектнинг ходимлари бўлган. Дастлабки текширув натижаларига кўра, жасадларда зўравонлик белгилари аниқланмаган. Шунингдек, терговнинг дастлабки версиясига кўра, ётоқ жойига яқин ёпиқ жойда электр генератори топилган. Ушбу генератор электр энергияси ўчганидан кейин ишга туширилган бўлиши мумкин.
Ҳалок бўлганларнинг 11 нафари хориж фуқаролари, бири эса Грузия фуқароси экани аниқланган. Ҳодиса юзасидан фаол тергов ишлари бошланган. Воқеа жойида криминалистика экспертлари иш олиб бормоқда. Ҳалок бўлганларнинг аниқ ўлим сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексика Миллий гвардияси ходимлари Халиско штатида Лагос-де-Морено ва Сан-Луис Потоси шаҳарлари ўртасидаги йўлда бешта бошсиз жасад топган эди.
LiveБарчаси