Грузия АҚШ билан муносабатларини қайта кўриб чиқиши керак – Бош вазир

Олам

image
Хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги танлов. Грузияда ҳукумат нимани хоҳлаяпти? Халқ-чи? north_east

Хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги танлов. Грузияда ҳукумат нимани хоҳлаяпти? Халқ-чи?

Грузия-Америка муносабатлари аввалги йилларда кўп зарар кўрганидан кейин қайта кўриб чиқилиши керак. Бу ҳақда бугун, 31 май куни Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе маълум қилди.

“Нега 2020-2021 йилларда, кейин эса 2022 йилда инқилобга икки марта уриниш бўлганини билмайман. Бу уринишлар нима учун қилинганини билмайман, лекин ҳақиқат шундаки, [АҚШнинг Тбилисидаги] аввалги элчиси  ўша йилларда кўп нарсаларни бузди, кўп нарса бузилди ва буни тузатиш керак. Бунга Америка томонидан молиялаштирилган, инқилобий саҳнада туриб, ҳукуматни истеъфога чиқаришга ва улар иштирокида ҳукумат тузишга чақирган нодавлат ташкилотлар киради. Шунинг учун Грузия-Америка муносабатларини қайта кўриб чиқиш керак”, деган Кобахидзе.

Қайд этиш жоизки, олдинроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтон “Хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун билан боғлиқ ҳолда Грузия расмийларига виза чекловларини жорий этиш бўйича янги сиёсатга ўтаётганини эълон қилганди.

“Хорижий таъсирнинг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш жорий йилнинг апрель ойида бошланган. Ўшандан бери Грузияда кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтмоқда. Бир неча марта улар хавфсизлик кучлари билан тўқнашувга айланган.  Қонунга АҚШ, Европа Иттифоқи, БМТ, НАТО, ЕХҲТ ва Европа Кенгаши қарши чиқмоқда. Европа етакчилари бу қонун Европа қадриятларига зид эканини айтади. Грузиянинг ҳукмрон партияси етакчиларининг таъкидлашича, у фақат нодавлат сектор ва оммавий ахборот воситаларининг хориждан молиялаштирилиши шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Грузия Президенти Саломе Зурабишвили “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунга вето қўйди, лекин парламент ветони бекор қилди. Қонун яна Президентга имзолаш учун юборилади, агар давлат раҳбари уни беш кун ичида имзоламаса, қонун парламент спикери Шалва Папуашвили томонидан имзоланади ва эълон қилинади. Шундан сўнг у айрим моддаларнинг истисноси билан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе мамлакат Президенти Саломе Зурабишвилини давлатга хиёнатда айблаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Грузия Ираклий Кобахидзе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг