Гренландияда 2 кунда 16 миллиард тонна муз эриди. Бу қандай хавфдан дарак? (видео)
World
−
02 August 2021 22013 2 minutes
Гренландияда жорий йилнинг 28 июлидан бошлаб, мутахассислар ҳавонинг ниҳоятда юқори ҳароратини (19,8 даража) қайд этди. Бу эса атиги 2 кун ичида 16 миллиард тонна муз эришига сабаб бўлган.
Гренландия — шимолий яримшардаги энг катта муз массаси, унинг аҳолиси 50 мингга яқин. Дания метеорология институти маълумотларига кўра, 28 июль куни 8,5 миллиард тоннадан ортиқ муз эриган. Бу ҳолат 29 июль куни ҳам давом этиб, ўша кунда яна 8,4 миллиард тонна муз эриган.
Маълумотларга кўра, эриган муз 2 дюйм чуқурликдаги 65 758 квадрат метр майдонга эга бўлган Флоридани қоплаш учун етарли бўларди. Даниянинг автоном ҳудудида эриш мавсуми одатда июндан августгача давом этади ва июль ойида авжига чиқади. Таъкидланишича, ўтган чоршанбадан бери 40 миллиард тоннадан зиёд, июнь ойининг бошидан бери эса 100 миллиард тоннадан зиёд муз эриган.
Гренландиядаги энг катта эриш 2019 йилда кузатилган, бунда мавсум давомида 530 миллиард тоннадан ортиқ муз йўқолган. Маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 30 июлида кун давомида 11 миллиард тоннадан зиёд муз эриган.
14 000 олимнинг иқлимнинг фавқулодда ҳолати тўғрисида огоҳлантирган сўнгги ҳисоботида Гренландия ва Антарктида музликлари 15 йил аввалгига қараганда 30 фоиз тезроқ эримоқда. Гренландиядаги музнинг эриши, якунда денгиз сатҳининг тахминан 7 метрга кўтарилишига ёрдам бериши кутилмоқда.
Агар муз қатлами тўлиқ эриса, жаҳон океанидаги сув сатҳи тахминан 7 метрга кўтарилади. Натижада барча мамлакатларнинг кўплаб шаҳарлари сув остида қолади. Шу билан бирга, океан соҳилида жойлашган шаҳарлар ҳозир ҳам хавф остида. Таъкидланишича, XXI асрнинг охирига келиб, денгиз сатҳи 10 сантиметрга кўтарилиши мумкин, чунки сўнгги йилларда Гренландияда муз эриши тезлиги сезиларли даражада ошган.
Аввалроқ, Арктикада ҳарорат Ернинг бошқа қисмларига қараганда тезроқ кўтарилаётгани, бу жараён сайёрадаги об-ҳаво учун салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September