Google сунъий интеллект қўшиқларини лицензияламоқчи
Технология
−
09 Август 2023
3100Google ва Universal Music медиа холдинги сунъий интеллект ёрдамида яратилган мусиқий асарларни лицензиялаш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “Москва24” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, келишувлар тармоқда сохта қўшиқлар сонининг кескин ортгани сабаб амалга ошириляпти. Сунъий интеллектнинг пайдо бўлиши сохта қўшиқларнинг кўпайишига олиб келган. Шунингдек, музокараларнинг мақсади мухлисларга қонуний йўл билан яратилган трекларни тақдим этишдир.
Ҳозирда музокаралар дастлабки босқичда. Агар улар муваффақиятли якунланса, Google сунъий интеллект орқали яратилган қўшиқлар учун муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ҳақ тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, Google, шунингдек, камида икки йил давомида сайтда фаол бўлмаган ҳисоблар ўчирилишини билдирганди.
LiveБарчаси