Голливуд актёри икки қизи билан самолёт ҳалокатида вафот этди
Маданият-санъат
−
06 Январь
22956Голливуд актёри Кристиан Оливер, шунингдек, унинг икки қизи ва учувчиси Кариб денгизида шахсий самолётининг қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди.
Билдирилишича, воқеа 4 январь куни тушдан кейин юз берган. Битта двигателли кичик самолёт кабинасида бўлган 4 йўловчининг барчаси ҳалок бўлган. Актёр 51 ёшда эди. Унинг қизлари эса эндигина 10 ва 12 ёшда бўлган.
Полиция аллақачон ушбу иш бўйича терговни бошлагани айтилмоқда.
Маълумот учун, Кристиан Оливер асли Германияда туғилган. Кейинчалик Америкага кўчиб ўтган ва деярли бутун умрини Қўшма Штатларда ўтказган. У “Яхши немис”, “Тезлик пойгачиси” ва “Валькирий операцияси” каби фильмларидаги роллари билан танилган. Актёрнинг фильмографияда умумий ҳисобда 57 га яқин роли бор. Бундан ташқари, у яқинда "Индиана Жонс" франшизасининг сўнгги қисмини суратга олишда иштирок этганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик машҳур актёр Мэттью Перри Лос-Анжелесдаги уйидан ўлик ҳолда топилганди.
LiveБарчаси