Ғиёсов ва Станионис жамоалари жанг бўйича келишувга эришди
Спорт
−
20 Ноябрь
3022Ярим ўрта вазн тоифасида литвалик Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпиони Эймантас Станионис ва унинг камарига мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсовнинг жамоалари жанг бўйича келишиб олди. Бу ҳақда WBA ўз сайтида хабар берди.
Ҳозирча келишув шартлари эълон қилинмаган ва энди томонлар ўртасидаги жангни ташкил қилиш бўйича очиқ проумоутерлик савдоси ўтказилмайди.
Тез орада жанг санаси ва манзили эълон қилиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, профбоксда 15 та ғалаба ва 9 та нокаутга эга бўлган Станионис сўнгги жангини май ойи бошида Габриэль Маэстрега қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Ғиёсов эса 31 июль куни Мигель Парра устидан ҳакамларнинг бўлинган овози билан ғалабага эришган.
LiveБарчаси