“Ғишткўприк” постида уюшган гуруҳ талон-торожлик қилаётгани айтилмоқда. ИИВ ҳолатга изоҳ берди
Жамият
−
12 Сентябрь 2021
18259Ижтимоий тармоқларда уюшган гуруҳ Тошкент вилояти "Ғишткўприк" чегара постида талон-торожлик қилаётгани ҳақида хабар тарқалди.
Унга кўра, постдан чиқишда ташкил этилган таксилар тураргоҳида гуруҳ вакиллари фуқароларни борар манзилига элтиб қўйиш учун келишади. Нарх одатдагидан 6-7 баравар қиммат айтилади. Таксининг ҳақиқий эгаси эса бу келишувга аралашмайди. Айтилган пул олдиндан олиниб, таксичига хизмат ҳаққи берилади ва қолгани гуруҳ вакили чўнтагига тушади. Бу қоидага бўйсунмаган таксичи ёки фуқаролар бўлса, уюшган ҳолда калтакланади.
Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Вазирлик масъулига кўра, "Ғишткўприк" чегара пости атрофида бўлаётган эҳтимолий ҳуқуқбузарликлар бўйича текширув ўтказилмоқда.
“Фаол фуқаролик позициясини намойиш этиб, турли ҳуқуқбузарликлар ҳақида ички ишлар органларига хабар бераётган ижтимоий тармоқ фаолларига миннатдорчилик билдирамиз.
Шу ўринда фуқароларимизга эслатиб ўтмоқчимиз, агар сизни ёки яқинларингизни ҳуқуқлари поймол қилинса ёки шундай бўлган деб ҳисобласангиз, дарҳол 102 қисқа рақамига ёки энг яқин ички ишлар органларига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейди ИИВ Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов.
LiveБарчаси