Германияда НАТО машғулотлари бошланди. Бу Россия учун “сигналми”?
Олам
−
12 Июнь 2023
757312 июнь куни Германияда НАТО ҳаво кучларининг Совуқ уруш тугаганидан бери энг катта ҳаво мудофааси машқлари бошланди. Сиёсий таҳлилчилар томонидан НАТОнинг бундай юриши Россия учун “сигнал” экани айтилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.
Россия Фанлар академиясининг Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти катта илмий ходими Александр Камкин ҳаво мудофаасини Украинада давом этаётган можаро контекстида Россияга “сигнал” деб атади.
“Бу Россия учун сигнал, айниқса, Украинадаги вазият контекстида яққол намоён бўлмоқда. Мен бу ҳаракатларни Россияга қарши қаратилган демарш деб аниқ айта оламан”, дейди сиёсатшунос.
Шунингдек, Россия Фанлар академиясининг Европа институти Европа хавфсизлиги бўлими бошлиғи Дмитрий Данилов машқларда “мисли кўрилмаган катта миқдордаги авиация техникаси” иш олиб боришини қўшимча қилди.
Маълумот учун, 12-23 июнь кунлари Германияда Air defender-23 машқлари бўлиб ўтади. Уларда Европа ва АҚШдан бир неча минг аскар иштирок этади, улар машғулотлар давомида 240 та самолётни ҳавога кўтаради.
Эслатиб ўтамиз, 10 июнь куни Германиянинг Қуйи Саксония федерал еридаги Вунсторф авиабазаси яқинида НАТОнинг 12-23 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Air Defender 23 машқларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь