Германия Евро-2024 учун қайдномасини маълум қилди

Спорт

image

Германия терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионати учун таркибини эълон қилди. Ҳозирда “бундестим” таркибидан 27 нафар футболчи жой олган, бироқ якуний қайдномага фақат 26 нафар футболчини киритиш мумкин бўлади.

Эътиборлиси, Германия терма жамоаси сафида Матс Ҳуммельс, Леон Горецка, Никлас Зюле ва Юлиан Брандт каби футболчилар йўқ.

Дарвозабонлар: Оливер Бауманн, Мануэль Нойер, Александр Нюбель, Марк-Андре тер Штеген.

Ҳимоячилар: Вальдемар Антон, Бенджамин Хенрихс, Йозуа Киммих, Робин Кох, Максимилиан Миттельштедт, Давид Раум, Антонио Рюдигер, Нико Шлоттербек, Жонатан Та.

Ярим ҳимоячилар: Роберт Андрих, Крис Фюрих, Паскаль Грос, Илкай Гюндоган, Тони Кроос, Жамал Мусиала, Александар Павлович, Лерой Зане, Флориан Вирц.

Ҳужумчилар: Максимилиан Байер, Никлас Фюллькруг, Кай Хаверц, Томас Мюллер, Дениз Ундав.

Маълумот учун, 2024 йилги Европа чемпионати Германияда бўлиб ўтади. Турнир 14 июндан 14 июлга қадар давом этади. Гуруҳ босқичида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар ҳамда учинчи ўринни эгаллаган тўртта энг яхши жамоа 1/8 финалга йўл олади. Турнирнинг плей-офф босқичи Олимпия тизими бўйича мусобақада мағлуб бўлган жамоаларни чиқариб ташлаш билан ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Евро-2024

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг