Германия ва Туркия ўртасида жанжал чиқди 

Олам

25568643_2016-06-01T144233Z_27687588_LR1EC6114UNXV_RTRMADP_3_GERMANY-TURKEY-ARMENIA

Анқарадаги ҳукумат томонидан Германия суд тизими танқид қилингани муносабати Туркия элчи Германия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Бу ҳақда бугун, 23 май куни вазирликнинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинган баёнотда маълум қилинди.

“Бугун Туркия элчиси чақирилганда, унга Германия ҳукумати Туркия ҳукумати томонидан сўз ва матбуот эркинлиги ҳамда Германиядаги суд тизимига оид айбловларни қатъиян рад этиши маълум қилинди”, дейилади баёнотда.  

Гап шундаки, олдинроқ, 17 майда Туркия ТИВ Германиянинг Анқарадаги элчиси Юрген Шулсни чақиртирган. Бунга сабаб эса турк журналистларининг Франкфурт-на-Майнда “қўлга олиниши”  бўлган. 

Германия Матбуот агентлиги маълумотларига кўра, журналистлар ҳибсга олинмаган, бироқ гумондорларнинг хонадонларида тинтув ўтказилган. Техник воситалар ва “бошқа далиллар” мусодара қилинган. Немис томонининг билдиришича, гумондорлар 2022 йил охирида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг бир қатор танқидчилари яшаш жойи ҳақида маълумот тарқатган.

Ўз навбатида, Туркия ТИВ Германия расмийларининг қарорини журналистларни гувоҳлик беришга олдиндан таклиф қилмасдан атайин қилинган ҳаракат сифатида баҳолаган. Анқара Германияни матбуот эркинлиги учун кураша туриб, икки томонлама стандартларни намоён қилувчи давлат деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Туркия Анқара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг