Германия Украинага жанговар машиналар юборилишини тасдиқлади
Олам
−
13 Январь 2023
6930Германия жорий йилнинг баҳор мавсуми ўрталарига қадар Украина Қуролли Кучларига 40 та Marder пиёда қўшинларининг жанговар машинасини юборади. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар берди.
Қайд этилишича, Германия ҳукуматининг зирҳли техника жўнатиш борасидаги режаларини Германия мудофаа вазири Кристина Ламбрехт тасдиқлаган.
“Биз Украинага 2023 йилнинг биринчи чорагида 40 та Marder'ни етказиб берамиз. Хусусан, ваъда берганимиздек, ўқув машғулотларини ҳам ташкил қиламиз”, дейди вазир.
Маълум қилинишича, олдинроқ ҳам Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебештрайт 2023 йилнинг биринчи чорагида Германия Украинага 40 га яқин Marder танки ва Patriot зенит-ракета комплексларининг аккумуляторларини топширишини маълум қилган эди.
LiveБарчаси