Германия пойтахтида янги туғилган чақалоқлар учун энг кўп қўйилган исм – Муҳаммад
Олам
−
14 Май 2020
12647Германия пойтахти Берлин шаҳрида янги туғилган чақалоқлар учун энг кўп қўйилган исм бу Муҳаммад ҳисобланади. Бу ҳақда germania.one нашри хабар беради.
Таъкидланишича, Германияда 2019 йилда янги туғилган чақалоқлар учун энг машҳур исмлар Ханна ва Нуҳ бўлган. Қизлар орасида иккинчи энг машҳур исм Эмма, учинчи Миа эди. Ўғил болалар орасида иккинчи ўринни Бен, учинчи ўринни эса Пол эгаллади.
Шунингдек, қизлар учун машҳур 10 та номлар орасида Эмилия, Лина ва Мила ҳам бор. Ўғил болалар кўпинча Луи, Феликс ва Финн деб номланди.
Пойтахт Берлинда Ханна қизлар учун энг машҳур исмга айланди. Янги туғилган ўғил болалар орасида энг машҳур исм Муҳаммад бўлди.
Шаҳардаги аёллар исми рейтингида иккинчи ўринда Эмилия, учинчи ўринда Эмма турибди. Эркаклар номлари рейтингида Нуҳ иккинчи, Луи учинчи ўринни эгаллади.
LiveБарчаси