Германия чегараларини мустаҳкамлаяпти. Бунга сабаб нима?
Олам
−
25 Октябрь 2021
11360Германия Польша ва Болтиқбўйи мамлакатларидаги миграцион инқироз шароитида чегара назоратини кучайтирганини эълон қилди. Бир вақтнинг ўзида Берлин тартибни сақлашга ёрдам бериш учун полиция ходимларини Польша-Беларусь чегарасига юборди.
Варшава жорий йил октябрь ойининг бошидан бери ўз ҳудудига минглаб ноқонуний киришга уринишлар бўлгани ҳақида хабар берган. Чегарачилар Польша оммавий ахборот воситаларига берган интервьюларида чегарани турли йўллар билан кесиб ўтишга уринаётган кўплаб муҳожирларни кўраётганини айтган. Бу оқимни ушлаб туриш учун патруль ва кузатув пунктлари сони оширилган.
Польшалик ҳуқуқ ҳимоячилари Беларусь-Польша чегарасидаги муҳожирларнинг оғир аҳволи ҳақида хабар бермоқда. Чодир лагерларидаги одамларнинг касаллиги, уларга озиқ-овқат ва тоза сув етишмаётгани айтилмоқда.
Минск ва Варшава ноқонуний муҳожирлар тақдири учун бир-бирини масъул қилмоқда. Польша Александр Лукашенко ҳукуматини мигрантларни чегарага етказиб беришни ташкил қилишда ва инқироз қўзғатишда айбламоқда.
Беларусь томони эса Европа чегарачиларининг Европа Иттифоқида қочқин мақомини олишни истаган одамларга ғайриинсоний муносабати ҳақида эълон қилган.
LiveБарчаси