Германия Афғонистондан фуқароларни эвакуация қилишни тўхтатди

Олам

image

Германия Афғонистондан фуқароларини ва афғонистонликларни эвакуация қилишни тўхтатди. Бу ҳақда “Deutche Welle” нашри хабар бермоқда

Қайд этилишича, сўнгги тўртта самолёт кеча, 26 август куни тушдан кейин ҳимояга муҳтож Германия фуқаролари ва хорижликлар билан Қобулдан Тошкентга йўл олган. Шу тариқа Афғонистондан эвакуация қилиш миссияси якунланган. 

Бундан аввал Мудофаа вазирлиги Twitter ижтимоий тармоғида 5 300 дан ортиқ киши, жумладан, 4 100 афғон олиб чиқиб кетилгани ҳақида маълум қилган.

Қайд этиш керакки, немис ҳарбий хизматчилари иштирокида Афғонистондан тинч аҳолини эвакуация қилиш жорий йилнинг 25 август куни бошланган. Германия канцлери Ангела Маркель худди шу куни мамлакат парламентида сўзлаган нутқида баъзи бир истисно ҳолатлар туфайли эвакуация эртароқ бошланганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 август куни Афғонистон пойтахти Қобул шаҳри аэропортида кетма-кет учта портлаш юз берди. Террорчилик ҳаракати, дея баҳоланган ушбу фалокат оқибатида 150 дан ортиқ одам жароҳатланган, 100 дан зиёди ҳалок бўлган. Қурбонлар сони ортмоқда. 

Айтиш жоизки, аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмаер ҳамда канцлер Ангела Меркель билан Германия, Афғонистон ва Европа Иттифоқи давлатлари фуқароларини Тошкент аэропорти орқали эвакуация қилиш ишларини давом эттириш масалаларини муҳокама қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Германия эвакуация

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг