Ғазода янги хавф пайдо бўлди
Олам
−
13 Декабрь 2023
18578Ғазо қочқинлар лагерларида камида 360 минг кишида юқумли касаллик қайд этилган. Бу ҳақда Қатарнинг "Al Jazeera" телеканали Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.
Ахборот агентлигига кўра, Исроилнинг ваҳшийликлари ортидан ушбу вақтинчалик яшаш жойи 1,9 миллионга яқин фаластинликлар билан тўлган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) қочқинлар орасида менингит, сувчечак, сариқ касал ва юқори нафас йўллари инфекцияларига чалиниш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди.
Айтилишича, Ғазо секторидаги 36 шифохонадан фақат 11 таси беморларни чекланган миқдорда қабул қиляпти, фақат битта тиббиёт муассасаси Фаластин анклавининг шимолий қисмида ишлайди.
ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус Ғазо секторидаги соғлиқни сақлаш тизими инқирозга юз тутгани, анклавда касалликларнинг тарқалиши кўпайгани ва Исроилнинг ҳужумлари тўхтамаса вазият бундан ҳам оғирлашиши мумкинлигини айтганди.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда Ғазо секторида "ўртача ҳар 700 кишига битта душ ва ҳар 150 кишига битта ҳожатхона тўғри келади".
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазода ҳалок бўлганлар қарийб 18 мингга етгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси