Ғазода ҳалок бўлганлар қарийб 18 мингга етди
Олам
−
12 Декабрь 2023
2961Ғазодаги қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлган фаластинликлар сони қарийб 18 мингга етди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўзловчиси Ашраф ал-Қудранинг маълум қилишича, сўнгги 24 соат ичида анклавда ҳалок бўлганлар сони 297 нафарни ташкил этган, яраланганлар эса 550 нафардан ошган.
“Анклавга гуманитар ёрдам етказиш деярли имконсиз”, дейди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.
У ҳар доимгидек БМТ Хавфсизлик кенгашини Ғазода ўт очишни тўхтатишга эришишга чақирган аммо бу фойда бермаяпти.
Маълумот учун, бир кун аввал мазкур қарор лойиҳаси бўйича овозга қўйилган. АҚШ яна ҳужжатни блоклади.
LiveБарчаси