Ғазна бўшаб қолдими? Марказий банк раиси жавоб берди

Жамият

image

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари йўқолиб кетгани йўқ. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов матбуот анжуманида маълум қилди.

25 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида QALAMPIR.UZ журналисти Ўзбекистоннинг асосий жамғармаси сифатида хизмат қиладиган Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг молиявий ҳолати бўйича Марказий банк раисига савол билан юзланди:

“Бюджет дефицити ошганда, ташқи қарз миқдори кўпайганда иқтисодчиларнинг биринчи бўлиб хаёлига келадиган  нарса Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси. Лекин баъзи маълумотларга кўра жамғармадаги маблағлар камайган. Оммавий ахборот воситаларида ғазна бўшаб қолгани ҳақидаги гаплар ҳам тез-тез учраб турибди. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида қанча маблағ бор?”

Журналистнинг бу саволига Мамаризо Нурмуродов қуйидагича жавоб берди:

“Бюджет кодексини қарайдиган бўлсак, кодекс қабул қилинганда шундай тамойил билан қабул қилиндики, ФРРУ (Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси) дан маблағ ишлатмаслик, минимум ишлатиш масаласи, ишлатмаслик десак нотўғри бўлади. Агар сиз олтин валюта захираларимизга қарайдиган бўлсангиз, унинг бир қисми ФРРУнинг пуллари. (Маблағни таҳр.) алоҳида кўрсатмаймиз. Мен сизга ишонч билан айтишим мумкин, ғазна бўшаб қолгани ҳақидаги гаплар нотўғри. ФРРУда йил бошида қанча пул бўлган бўлса курс ўзгариши ёки бошқа фоизлик тўловлар ҳисобига озроқ камайган бўлиши мумкин, лекин ундаги пуллар йўқ бўлиб кетмади”, дейди Марказий банк раиси Нурмуродов.


Мақола муаллифи

Теглар

бюджет Марказий банк ғазна

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг