Газ ва “свет”дан давлатга етказилган зарар миқдори очиқланди

3-саҳифа

image

2025 йилнинг бошидан буён ўтказилган назорат тадбирларида 1094 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳамда қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди. 

Қайд этилишича, 1094 та табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатида давлат манфаатларига жами 471,2 млрд сўм зарар етказилган.

Қолаверса, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 1788 та маъмурий иш расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон бўйлаб жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил давомида компенсация тўлаш амалиёти йўлга қўйилгани ва эндиликда компенсация фақат қиш мавсуми (ноябрь–февраль)да эмас, ҳар ойда тўлаб берилиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси табиий газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг