“Гарри Поттер” китобининг биринчи нашри 13,5 минг долларга сотилди

Бу қизиқ

image

“Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши” китобининг 1997 йилдаги биринчи нашри Англияда кимошди савдосига қўйилди ва 13,5 минг АҚШ долларига сотилди. Бу ҳақда “Мир24” нашри маълум қилди.

Аукционга қўйилган нусхани бир неча йил аввал ҳаваскор коллекциячи сотиб олган. Кейинчалик эскирган муқовали китобнинг нархи 30 пенс (тахминан 36 цент)га тушган ва инглиз кутубхоналаридан бирида сақланган.

Мутахассислар ушбу нусха нашриётнинг 1997 йилги биринчи партиясида чоп этилган 500 та китобдан бири эканини тасдиқладилар. Аукционда китоб дастлабки баҳодан икки баравар ва ўз баҳосидан 37 минг баравар қимматроққа сотилди.

Эслатиб ўтамиз, Рембрандтнинг ноёб ва илгари номаълум бўлган икки портрети “Christie” аукцион уйида 14,3 миллион АҚШ долларига сотилди. 

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Гарри Поттер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг