“Профессор Макгонагалл” вафот этди
Олам
−
27 Сентябрь
4195“Гарри Поттер” ва “Даунтон Аббей”даги роллари билан танилган актриса Мэгги Смит 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, актрисанинг ўғиллари Крис Ларкин ва Тоби Стивенс унинг шифохонада ҳаётдан кўз юмганини маълум қилган.
“Жуда шахсий ҳаётга эга инсон бўлган онамиз сўнгги дақиқаларда дўстлари ва оиласи билан эди. У икки ўғил ва беш нафар уни севувчи набираларини қолдириб кетди. Уларнинг барчаси ажойиб она ва бувиларининг йўқотганидан қаттиқ қайғуда”, дейди улар
Шунингдек, актрисанинг яқинлари Челси ва Вестминстер шифохонаси ходимларига охирги кунларида кўрсатган меҳрибонлиги ва ғамхўрлиги учун чуқур миннатдорлигини билдирган.
“Биз барча хайрихоҳ хабарларингиз ва кўмагингиз учун раҳмат айтамиз ва ҳозирги пайтда бизнинг шахсий ҳаётимизга ҳурмат кўрсатишингизни сўраймиз”, дейди актрисанинг ўғиллари.
LiveБарчаси