Гарри Поттер муқоваси 1,9 миллион долларга сотилди

Бу қизиқ

image

“Гарри Поттер ва фалсафа тоши” китобининг биринчи нашри учун чизилган муқова сурати Sotheby’s аукцион уйидаги кимошди савдосида 1,9 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда  “Daily mail” хабар берди.

“Санъат асари аукционда сотилган энг қиммат Гарри Поттер буюмига айланади”, дейилади Sotheby’s баёнотида. 

1997 йилда 23 ёшли Томас Тейлор томонидан чизилган асар 400 000 дан 600 000 долларгача баҳоланиши кутилган эди. Бироқ у савдо якунида 1,9 миллион долларга (1,5 миллион фунт) сотилди.

Кеча, 26 июнь куни тўрт томонлама савдони якунлаш учун деярли 10 дақиқа вақт кетди. Харидорнинг шахси ошкор этилмади.

Маълумот учун, Тейлор Англиянинг Кембриж шаҳридаги болалар китоблари дўконида ишлаётганида Bloomsbury ношири Барри Каннингем уни Жоан Роулинг китобининг тасвирини бўяш учун чақирди. Унга 750 дан 800 долларгача маош тўланган. Тейлорнинг айтишича, ўша пайтда китоб муқоваси учун бу одатий ҳол эди, айниқса муаллиф ҳам, иллюстратор ҳам таниқли эмас эди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Гарри Поттер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг