Ғарб Киевдан раҳмат эшитмоқчи эди, таъна эмас – Лондон
Олам
−
12 Июль 2023
10571Ғарб давлатлари тезлаштирилган тартиб остида мамлакатни НАТОга қабул қилишдан бош тортиш қарорларини танқид қилиш ўрнига, Украинадан ҳарбий техника етказиб бергани учун миннатдорлик сўзларини эшитишни хоҳлайди. Бу ҳақда Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес альянснинг Вильнюсдаги саммити арафасида бўлиб ўтган НАТО жамоат форумида гап очди.
“Сиз хоҳлайсизми ё йўқ, одамлар озгина миннатдорлик кўришни истайди. Баъзан сиз мамлакатлардан ўз қурол-яроғ захираларидан воз кечишни сўрайсиз”, деган Уоллес.
Шунингдек, у вақти-вақти билан Америкадаги Капитолий тепалигидаги қонунчиларни қийин музокаралар пайтида у ёки бу ҳарбий техникани Украинага топширишга кўндиришга уриниб келганини қўшимча қилган.
Буюк Британия Мудофаа вазирининг айтишича, ўтган йилги Украинага сафари чоғида Киев расмийлари унга Украина Қуролли кучлари учун зарур бўлган қуроллар рўйхатини тақдим этган, бу эса унга “дўконга бориш”ни эслатган.
"Биласизми, биз Amazon эмасмиз. Мен ўтган йили буни уларга айтгандим. У ерда рўйхатни олиш учун 11 соат юргандим", дейди Бен Уоллес.
Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Twitter'даги саҳифасида НАТО Вильнюсдаги саммитда Киевни альянсга таклиф қилиш муддати бўйича аниқ қарорлар қабул қилмоқчи эмаслигидан норозилигини билдирган, Украина ҳурматга лойиқ экани, ҳамкорларнинг “ноаниқлиги”ни эса заифлик деб билишини айтганди. Шундан сўнг, “The Washington Post” нашри НАТО саммитида иштирок этаётган АҚШ расмийлари Зеленскийнинг баёнотидан ғазабланганини ёзди.
LiveБарчаси