Гаити Президентининг ўлдирилишини ўрганаётган терговчилар таҳдидга учрамоқда
Олам
−
27 Июль 2021
3963Гаитининг собиқ Президенти Жовенель Моизнинг қотиллик ҳолатларини аниқлаган терговчиларга қарши номаълум шахслар жазо чоралари билан таҳдид қилди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Журналистлар олган маълумотларга кўра, баъзи терговчилар номаълум рақамлардан қўнғироқлар ва хабарлар олган.
“Ҳей, ходим, бошингиздаги ўқга тайёрланинг”, дейилган расмийларга юборилган хабарлардан бирида.
Гаити терговчиларининг ишини қийинлаштираётган ягона нарса ўлим таҳдиди эмас. Телеканал манбаларининг таъкидлашича, улар учинчи шахсларнинг тергов ҳаракатларига у ёки бу тарзда аралашишга уринишига бир неча бор дуч келган.
Шунингдек, манбалар, ҳужумчилар олиб борилаётган тергов жараёни тўғрисида тушунчага эга, деб тахмин қилмоқда.
Маълумот ўрнида, 2017 йилдан бери давлатни бошқариб келаётган Моиз 7 июлга ўтар кечаси ўз қароргоҳига уюштирилган ҳужум натижасида ҳалок бўлди. Ҳужумда Моизнинг рафиқаси ҳам жароҳат олди ва Майамидаги шифохонада даволаниб қайтди.
Моизнинг дафн маросими 23 июль куни Гаити шимолидаги Кап-Аитьен шаҳрида бўлиб ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь