G20 саммитида Афғонистон қутқарилмаса, Марказий Осиёни нималар кутаётгани маълум қилинди
Олам
−
14 Октябрь 2021
14786Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатилиши мамлакатда гуманитар фалокат, шунингдек бошқа давлатларга муҳожирлар оқими олдини олиш учун зарур. Италия ҳукумати фавқулодда ўтказилган G20 саммитида шундай баёнот берди.
“Гуманитар ёрдам, гуманитар ҳалокат ва бунинг оқибатида, Афғонистондан минтақа ва ундан ташқаридаги мамлакатларга муҳожирларнинг назоратсиз оқими юзага келишининг олдини олиш учун зарур”, дейилади хабарда.
G20 давлатлари раҳбарларининг таъкидлашича, гуманитар ёрдам, айниқса, афғон халқининг заиф қатламлари учун муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, болалар ва аёллар учун.
Бу масала нафақат БМТ, ШҲТ, Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши Донишмандлар кенгаши ва бошқа йирик халқаро платформалар доирасида, балки мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама музокараларда ҳам кўтарилмоқда. Масалан, Ўзбекистон Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Хитой, Германия ва бошқа давлатлар билан Афғонистон мавзусини фаол муҳокама қилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон турли даражаларда Афғонистонда ҳокимиятга келган "Толибон" ҳаракати билан музокаралар олиб борди. Хусусан, Сурхондарё ва Балх вилоятлари раҳбарлари учрашиб, ҳамкорликка келишиб олди. Шундан сўнг, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Амирхон Моттакий билан учрашди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь