Чартер рейсларда эпидемиологик хавфсизлик қандай таъминланади?
Жамият
−
16 Май 2020
6363
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 майигача хориждаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун ўндан ортиқ чартер рейслар ташкил қилиниши белгиланган. Рейслар учун чипталарнинг нархи ҳам эълон қилинди.
QALAMPIR.UZ мухбири қўйилган чартер рейсларида йўлга қўйилган эпидемиологик хавфсизлик юзасидан Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Навруз Ашурматов билан суҳбатлашди.
"Авваламбор, ушбу касалликни юқтириб олиш хавфи мавжуд эканлигини ҳар бир фуқаро ўзи англаб етиши керак. Мана шу касалликни юқтириб олмаслик бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилаётган тавсияларга қатъий амал қилган ҳолда ҳаракат қилишлари лозим. Бунда биринчи навбатда қўлларида қўлқоплар бўлиши ва тиббий ниқоблар тақилган ҳолатда ҳаракатланишлари лозим. Мана шу белгиланган тартибда қўлларига антисептик воситалари ёрдамида ишлов бериб бориши лозим бўлади.
Чет элдан олиб келинаётган фуқароларимиз орасида коронавирус инфекциясини бортда келаётган бошқа фуқарога тарқаб кетмаслигини олдини олиш мақсадида ҳар бир юборилаётган самолёт махсус воситалар билан ишлов берилиб, санитария қоидаларига қатъий амал қилган ҳолатда олиб келиш жараёни ташкил қилинмоқда. Бунда экипаж аъзолари ҳам белгиланган тартиб асосида ҳаракат қилади. Уларни ҳаммаси махсус комбинезонлар ва ҳимоя ниқобларида ҳаракатланишади.
Олиб келинган фуқароларни 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантинга олиниши ҳам бежиз эмас. Сабаби 14 кунлик карантин муддатида аниқ бўлади ҳаммаси", дейди Ашурматов.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 май куни Малайзия ва Сингапурдан 237 нафар ўзбекистонлик чартер рейс орқали олиб келинди. Уларнинг барчаси 14 кун муддатга карантинга олинди.
LiveБарчаси