Хорижда қолаётган ўзбекистонликлар диққатига: самолёт чипталарининг асл нархи билан танишинг

Жамият

image


Аввалроқ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жорий йилнинг 24 майигача хориждаги фуқароларни ортга қайтариш учун 12 та чартер рейсни амалга ошириши ҳақида хабар берган эдик. Хўш, ушбу рейслар учун чипта нархи ижтимоий тармоқларда айтилаётганидан 1500 долларгача ва ундан ҳам қимматми? QALAMPIR.UZ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов орқали чипталар нархларини аниқлади. 

Демак, 24 майгача амалга ошириладиган чартер рейсларнинг чипта нархлари қуйидагича: 

•    Истанбул – Тошкент — 285 USD;

•    Шаржа – Тошкент — 221 USD;

•    Франкфурт – Тошкент  — 400 USD;

•    Лондон – Тошкент — 440 USD;

•    Деҳли – Тошкент — 224 USD;

•    Москва – Тошкент — 147 USD;

•    Санкт-Петербург – Тошкент — 178 USD;

•    Ростов – Тошкент — 160 USD;

•    Қозон – Тошкент — 148 USD;

•    Новосибирск – Тошкент — 186 USD;

Хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда миллий авиакомпания вакиллари томонидан Ватанга қайтиш истагини билдирган фуқароларнинг рўйхатлари шакллантирилган.

Хориждаги фуқароларни олиб келиш учун жорий йилнинг 15 майидан 24 майига қадар амалга ошириладиган рейслар жадвали:

•    15 май. Тошкент - Деҳли - Тошкент соат 12:00

•    16 май. Тошкент - Ростов-Дон - Тошкент соат 11:00

•    17 май. Тошкент - Қозон - Тошкент соат 11:00

•    18 май. Тошкент - Москва - Тошкент соат 07:20

•    19 май. Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент соат 08:35

•    20 май. Тошкент - Москва - Тошкент соат 07:20

•    21 май. Тошкент - Истанбул - Тошкент соат 07:40

•    22 май. Тошкент - Лондон - Тошкент соат 14:00

•    23 май. Тошкент - Новосибирск - Тошкент соат 13:00

•    24 май. Тошкент - Шаржа - Тошкент соат 11:00.

Амалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясига тақдим этилади ва фуқаролар ушбу рўйхат асосида ҳаво кемаси бортига киритилади. 

Рўйхатга биринчи навбатда касал ёки бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади. 

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ҳаво йўллари чартер рейс

Баҳолаганлар

1009

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг