Футзал: Қирғизистон сенсацион тарзда Японияни мағлубиятга учратди
Спорт
−
18 Апрель
6982Айни кунларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари ўтказилмоқда. “C” гуруҳининг 1-тур баҳсида қирғизистонлик футзалчилар мусобақанинг амалдаги ғолиби Япония билан куч синашиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Ўйиндаги биринчи гол 12-дақиқада Қирғизистон аъзоси Самат Жанат Уулу томонидан киритилди. Биринчи таймда ҳисоб бошқа ўзгармади.
2-бўлимнинг дастлабки дақиқаларида қирғизистонликлар ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. Жарима тўпидан Мақсад Олимов унумли фойдаланди ва ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Қирғизларнинг ўйиндаги 3-голига 12-дақиқада Қайрат Қувончов муаллифлик қилди.
Ўйин якунланишига 3 дақиқа қолганда японияликлар ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди. 18-дақиқада эса “кунчиқар юрт” вакиллари иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. 3:2 ҳисоби ўйин охирига қадар ўзгармади ва қирғизистонликлар шов-шувли ғалабага эришиб, муҳим уч очкони қўлга киритди.
LiveБарчаси