Футболда пенальти тепиш қоидалари ўзгариши мумкин
Спорт
−
29 Сентябрь 11628 2 дақиқа
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) пенальти тепиш билан боғлиқ қоидаларга ўзгаришлар киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.
Манбаларга кўра, янги таклиф қилинган қоидага асосан, агар дарвозабон пенальтини қайтарса, тўпнинг қайси йўналишда майдонга тушишидан қатъи назар, ўйин тўхтатилади ва дарвоза олдидан эркин зарба тайинланади. Яъни, қайтарилган тўп ўйинда деб ҳисобланмайди – худди пенальтилар сериясидаги каби.
Агар бу қоида кучга кирса, пенальти вақтида жарима майдони атрофида ҳеч қандай футболчи турмайди. Тўп дарвоза чизиғидан ўтса гол, акс ҳолда эса дарвозабон жамоаси топга эгалик қилади ва уни эркин зарба орқали ўйинга киритади.
Шу билан бирга, ҳозирча тўп устун ёки тўсинга тегиб майдонга қайтганда ўйин қандай давом эттирилиши ҳақида аниқ изоҳ берилмаган.
Янги қоидани амалга жорий этиш учун Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) томонидан маъқулланиши керак. Агар IFAB’нинг йиллик йиғилишида ушбу таклиф қабул қилинса, аввал тажриба тариқасида синовдан ўтказилади. Фақат шундан кейингина у барча учун умумий қоида сифатида жорий қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA президенти Жанни Инфантино Нью-Йоркда Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМEБОЛ) раҳбари Алехандро Домингес ва Жанубий Американинг бир неча футбол федерациялари президентлари билан учрашиб, эркаклар ўртасидаги 2030 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 64 тага кенгайтириш таклифини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь