Франциянинг Украинадаги ҳарбийлари Россия учун қонуний нишон ҳисобланади - Лавров
Олам
−
04 Июнь
11803Украинадаги француз ҳарбий хизматчилари – инструктор ёки ёлланма аскарлар – Россия учун қонуний нишон ҳисобланади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Конгодаги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Улар Франция Қуролли кучларининг аъзолари бўладими ёки оддийгина ёлланма аскарми, фарқи йўқ. Ким бўлишидан қатъий назар, улар қонуний нишонни ифодалайди” дейди Ташқи ишлар вазири.
Лавровнинг таъкидлашича, бугунги кунда француз инструкторлари Украинада ишлашмоқда ва буни исботловчи бир қанча фактлар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Франция Президенти Эммануэль Макрон йил бошида Парижда ўтказилган Украинага ёрдам бўйича конференцияда Украина ҳудудига Франциянинг қуруқликдаги қўшинлари киритилиши мумкинлигига шама қилганди.
LiveБарчаси