Франциядаги тўқнашувлар вақтида 14 ёшли ўсмир ҳалок бўлди
Спорт
−
15 Декабрь 2022
4705Франция терма жамоаси ЖЧ-2022 1/2 финали доирасидаги ўйинда Марокаш терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба эвазига Диде Дешам шогирдлари Жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи баҳсига йўл олди.
Ўйин якунланган сўнг, Монпельеда 14 ёшли болакай мухлислар ўртасидаги можаро туфайли вафот этган. Бу ҳақда "RMC Sport" нашри хабар берди.
Аввалроқ, Монпельеда французлар ва этник жиҳатдан марокашлик бўлган кишилар ўртасида катта тўқнашувлар рўй бергани ҳақида хабар қилинганди.
Номаълум шахслар "Учранглилар" мухлислари бўлган машинага яқинлашиб, автомобиль деразасидан чиқиб турган миллий терма жамоа байроғини йиртиб ташлашни бошлаган. Ҳайдовчи тўсатдан ҳаракатланиб, 14 ёшли болани уриб юборган ва клиникага олиб борилган бола ўша жойда вафот этган.
ЖЧ-2022 финал учрашувида Франция ва Аргентина терма жамоалари баҳс олиб боради. Учрашув 18 декабрь куни Лусаил шаҳридаги "Миллий" стадионда бўлиб ўтади.
LiveБарчаси