Францияда янги Бош вазир тайинланди

Олам

image

Франция навбатдан ташқари парламент сайловларининг иккинчи босқичидан икки ой ўтиб, Президент Эммануэль Макрон Мишель Барньени Франциянинг янги Бош вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда “France 24” хабар берди.

Мишель Барньега мамлакат ва халқ манфаати йўлида ишлайдиган ягона ҳукумат тузиш вазифаси юклатилди. Бу тайинлов Францияда сиёсий бирлашиш ва барқарорликка қаратилган муҳим қадам сифатида қаралмоқда.

Барнье илгари Франциянинг Европа интеграцияси жараёнидаги асосий шахслардан бири бўлиб, эндиликда у давлат сиёсатида муҳим роль ўйнайди.

Ҳозирги Миллий Ассамблея учта блокка бўлинган: чап қанот коалицияси – NFP (энг кўп ўринларни қўлга киритган, лекин мутлақ кўпчиликни ташкил эта олмади), Макроннинг марказчи гуруҳи ва ўта ўнгдаги Миллий ралли.

Маълумот учун, Барнье консерватив, икки марта Европа комиссари ва 2016 ва 2021 йилларда Brexit бўйича Европа Иттифоқининг бош музокарачиси бўлган. Барнье 1958 йилда Бешинчи республика тузилганидан бери Франциянинг энг кекса Бош вазири бўлади. У мамлакат тарихидаги энг ёш бош вазир, Президент Макрон 2024 йилнинг бошида биринчи марта бош вазир этиб тайинлаган ва июль ойидан бери вазир лавозимида қолаётган Габриэль Атталнинг ўрнини эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда Европарламент сайловларида марказчи лагерь мағлубиятга учрагач, мамлакат Президенти Эммануэль Макрон парламент қуйи палатасини тарқатиб юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эммануэль Макрон Бош вазир Мишель Барнье

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг