Францияда Олимпиада ўйинлари вақтида теракт уюштиришни режалаштирган чеченистонлик қўлга олинди
Олам
−
31 Май
5867Франция Ички ишлар вазирлигининг ички хавфсизлик бош бошқармаси Париждаги ёзги Олимпия ўйинлари вақтида теракт тайёрлашда гумон қилинган 18 ёшли чеченистонлик йигитни қўлга олди. Бу ҳақда бугун, 31 май куни вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, исми очиқланмаган йигит Сент-Этен шаҳридаги “Жеффрой Гуичард” стадионида теракт содир этишни режалаштирган. Ушбу ҳужумнинг нишонлари футбол ўйини пайтида томошабинлар ва полиция бўлиши керак эди.
"Жиноятчи деб тахмин қилинган шахс 22 май куни қўлга олинди, тўрт кундан сўнг унга жиноий-террорчилик жамияти раҳбари сифатида айблов эълон қилинди ва ҳибсга олинди", деб хабар бермоқда BFM TV миллий аксилтеррор прокуратурасига таяниб.
Айтилишича, йигит Францияга ота-онаси билан 2023 йилда келган.
Франция Ички ишлар вазирлиги бу 26 июлда бошланадиган “Олимпиада ўйинлари давомида тўхтатилган биринчи ҳужум режаси” эканини ва 2017-йилдан бери Франция полицияси томонидан барбод қилинган 50-теракт режаси эканини таъкидлади.
Қайд этиш жоизки, шу пайтгача Парижда бир нечта терактлар уюштирган, уларнинг энг йириклари 2015 йил 13 ноябрда 130 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Франция расмийлари аввалроқ Украина ва Ғазо секторидаги урушлар Олимпиада вақтида зўравонликларга олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдирган.
Франция Президенти Эммануэль Макрон апрель ойи ўрталарида Олимпиада вақтида Россиянинг Украинага қарши урушида, шунингдек, бошқа ҳарбий можароларда, хусусан, Яқин Шарқ ва Судандаги жанговар ҳаракатлар тўхтатилишига умид билдирди. У бўлажак ёзги ўйинлар вақтида “Олимпиада сулҳига эришиш учун ҳамма нарсани қилиш” ниятида эканини айтди.
Париждаги Ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади.
LiveБарчаси